“Ёрдон” тоғ қутқарув гуруҳи фаолияти ўрганилди
2026-08-09 16:05:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими, полковник Ш. Дадаханов томонидан Фарғона тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг “Ёрдон” тоғ қутқарув гуруҳи фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида гуруҳнинг хизмат фаолияти, шахсий таркиб учун яратилган шароитлар, навбатчиликни ташкил этиш, хизматни ўташ тартиби, мавжуд махсус техника ва қутқарув жиҳозларининг шайлиги ҳамда ҳужжатларнинг юритилиши кўздан кечирилди.
Шунингдек, қутқарув ишларини самарали ташкил этиш ҳолати таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва қутқарув ишларининг самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.






