“Янги аср” маҳалласида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув семинари ўтказилди
2026-08-07 20:35:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан “Янги аср” маҳалла фуқаролар йиғинида ёнғин хавфсизлигига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар давомида аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги маданиятини юксалтириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, “Намунали ёнғиндан холи хонадон” ташкил этилиб, унда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини тўғри жойлаштириш, электр ва газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш ҳамда табиий газ сизиб чиқиши ва ис гази миқдорини аниқловчи газ анализаторининг ишлаш тартиби ва афзалликлари амалий тарзда намойиш этилди.









