Навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-08-07 19:35:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шавкатжон Жўраев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар ҳамда юридик шахслар вакиллари томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларнинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилди.
Ҳар бир масала юзасидан тегишли тартибда чоралар белгиланиб, мурожаатларга амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли масъул ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди.



