Нотинч оилалар билан яраштириш учрашуви ўтказилди
2026-08-07 09:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона туман Халқ қабулхонасида Фарғона тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуғаниева, туман Адлия бўлими бошлиғи Сарварбек Маҳкамов, туман Ички ишлар бўлими ходими Сурайё Мусаева ҳамда туман яраштириш комиссияси аъзолари иштирокида навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.
Қабулда “Беруний”, “Саноат”, “Миндонобод”, “Бўстон”, “Марғилон” ва “Гузар” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги нотинч оилалар вакиллари иштирок этди.
Қабул давомида оилалардаги мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, томонларни ўзаро муросага келтириш, оилани сақлаб қолиш ҳамда фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Оилаларга бир-бирини яхшироқ тушуниш ва ярашиш учун вақт берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга оила муқаддас маскан экани, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш, ўзаро ҳурмат ва масъулиятни мустаҳкамлаш юзасидан ҳуқуқий ҳамда маънавий тушунтиришлар берилди.



