“Ёшлар куни” доирасида ёш тадбиркор фаолияти ўрганилди
2026-08-06 21:30:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов ҳамда туман прокурори Ойбек Тошпўлатов “Шифокор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ахлиддин Норматов билан учрашиб, унинг тадбиркорлик лойиҳаси билан танишди.
Учрашув давомида ёш тадбиркорнинг фаолиятини янада кенгайтириш, янги имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун кредит ажратиш бўйича билдирилган мурожаатни қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан маҳалла ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисига тегишли топшириқлар берилди.



