“Ёшлар куни” доирасида ёшнинг бандлик масаласи ижобий ҳал этилди
2026-08-06 21:00:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов ҳамда туман прокурори Ойбек Тошпўлатов “Шифокор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Акбаралиев Сардор Музаффар ўғли хонадонига ташриф буюриб, унинг яшаш шароитлари билан танишди.
Мулоқот давомида ёшнинг бандлигини таъминлаш масаласи ўрганилиб, доимий ишга жойлашиш бўйича билдирган мурожаати жойида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, масъулларга ёшни “Оқбилол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Guangda Ekologik Energiya” (Фарғона) МЧЖ томонидан барпо этилаётган маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш заводида амалиёт ва иш ўрганишга йўналтириш, синов муддати якунлангач эса корхонага доимий ишга жойлаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


