“Ёшлар куни” доирасида ёшлар мурожаати ўрганилди
2026-08-06 20:30:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов ҳамда туман прокурори Ойбек Тошпўлатов “Кончилар” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Йўлчиева Насимахон Юнусали қизининг онаси билан учрашди.
Мулоқот давомида контракт тўловининг бир қисмини қоплаш бўйича билдирилган мурожаат атрофлича ўрганилди. Мазкур масалани амалдаги тартиб асосида кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.


