Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг 27-сессияси бўлиб ўтди
2026-08-06 12:00:00 / Мажлислар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг навбатдаги 27-сессияси бўлиб ўтди. Сессияга туман Кенгаши раиси Баҳодир Аҳмаджонов раислик қилди.
Сессия давомида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси, Президентимиз топшириқлари бажарилиши, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчилик профилактикаси, жамоат хавфсизлиги, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, соғлиқни сақлаш, маҳаллалар фаолияти, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, "Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик" жамғармаси маблағлари, "Очиқ бюджет" ҳамда "Менинг боғим" лойиҳалари, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва туман Кенгашининг 2026 йил биринчи ярим йиллик фаолиятига оид масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги барча масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессияда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш, уларнинг амалий натижадорлигини ошириш ҳамда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан депутатлик назорати давом эттирилади.







