Замонавий газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилди
2026-08-06 11:05:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида ташкил этилган махсус штаб фаолияти доирасида табиий газ ҳисобини такомиллаштириш, йўқотишларни қисқартириш ҳамда рақамли назорат тизимларини кенг жорий этиш бўйича амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, туманнинг “Янги аср” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ишонч” газ тақсимлаш станцияси орқали газ билан таъминланадиган АГТКШда янги авлод ультратовушли электрон газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилди.
Мазкур замонавий қурилма табиий газ сарфини юқори аниқликда ҳисобга олиш, истеъмол кўрсаткичларини онлайн тарзда ахборот тизимига узатиш ҳамда ташқи аралашувлардан ишончли ҳимояланиш имкониятига эга. Шунингдек, унга ўрнатилган масофадан бошқариладиган очиш-ёпиш клапани газ таъминотини тезкор ва самарали бошқаришга хизмат қилади.

