Хитойлик инвестор билан инвестиция лойиҳаси муҳокама қилинди
2026-08-05 22:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов туман ҳокимлиги биносида "HUAI HE" Co., Ltd. корхонаси раҳбари Гуо Гуанчанг билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида туман ҳудудида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳаси муҳокама қилинди. Хусусан, лойиҳани амалга ошириш босқичлари, ишлаб чиқариш қувватлари, янги иш ўринлари яратиш ҳамда маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Якунда инвестиция лойиҳасини белгиланган муддатларда амалга ошириш, инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан тегишли келишувларга эришилди.






