Фарғона туманида туризм-рекреацион ҳудудини барпо этиш ишлари ўрганилди
2026-08-05 21:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–5-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона туманида барпо этилаётган туризм-рекреацион ҳудуди бўйича амалга оширилаётган ишлар жойида ўрганилди.
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Ахмедов ҳудудда ташкил этилган штаблар фаолияти билан яқиндан танишиб, туризм объектларида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳолатини кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида штаб аъзоларига ишлар сифатини янада ошириш, белгиланган муддатларга қатъий риоя этиш ҳамда мавжуд камчиликларни тезкор бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.



