“Каптархона” қабристонида ҳашар ўтказилди
2026-08-05 20:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани “Каптархона” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Каптархона” қабристонида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида ҳашар ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
Ҳашар тадбирида маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, ҳудудни обод ва озода сақлашга муносиб ҳисса қўшдилар.
Тадбир давомида қабристон ҳудуди чиқиндилардан тозаланиб, ариқ-зовурлар кенгайтирилди ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.



