Маҳаллаларда ҳашар ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
2026-08-05 16:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманидаги маҳаллаларда “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида кенг кўламли ҳашар ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
Тадбирларда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этиб, ҳудудларни янада обод ва озода сақлашга муносиб ҳисса қўшдилар.
Ҳашар давомида кўчалар, қабристонлар ва ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланиб, ариқлар кенгайтирилди ҳамда ҳудудларда санитария-тозалик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Бу каби хайрли тадбирлар туманнинг барча маҳаллаларида изчил давом эттирилмоқда.




