Депутат сайловчилар олдида ҳисобот берди
2026-08-05 15:05:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг 25-"Қўрғонтепа" сайлов округи депутати Илҳомжон Абдурахмонов 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган фаолияти юзасидан сайловчилар олдида ҳисобот берди.
Ҳисобот давомида "Қўрғонтепа", "Хонқиз" ва "Ўзбекистон" маҳаллаларида аҳоли фаровонлигини ошириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, 2026 йил инвестиция дастурига иссиқхона, трикотаж ишлаб чиқариш, боғдорчилик, стоматология, автосервис ва умумий овқатланиш йўналишларидаги лойиҳалар киритилгани қайд этилди.
Ҳисоботда ички йўлларни таъмирлаш, "Ташаббусли бюджет" лойиҳалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Президентнинг ПҚ–49-сон қарори асосида "Қўрғонтепа" маҳалласида электр, ичимлик суви ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Шунингдек, сайловчилар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилиб, ичимлик суви, электр таъминоти, ички йўллар, ободонлаштириш ва бандлик масалаларига оид мурожаатлар тингланди.
Қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиши ҳамда уларнинг ижроси депутат назоратига олиниши белгиланди.



