Маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди
2026-08-01 21:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамаджанова Фарғона туманида олиб борган ўрганишлари доирасида "Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги фаолияти билан танишиб, маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ЎРҚ–350-сон Қонуни ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Хусусан, маҳалла еттилиги аъзоларининг ўз фаолият йўналишлари бўйича олиб бораётган ишлари, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш ҳамда ҳудудни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўрганиш жараёнида аниқланган айрим камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, маҳалла тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.









