Ёшлар учун режалаштирилган лойиҳалар ўрганилди
2026-08-01 14:35:00 / Янгиликлар

“Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзохид Убайдуллаев томонидан Фарғона туманида олиб борилган ўрганишлар давомида "Ҳосилот" маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган истиқболли лойиҳалар билан танишилди.
Ўрганиш давомида ҳудудда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг мазмуни, ёшлар учун яратиладиган имкониятлар, янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Якунда лойиҳаларни белгиланган муддатларда амалга ошириш, уларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда ёшларни доимий бандлик билан таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.




