Малина кўчатлари етиштириш лойиҳаси ўрганилди
2026-08-01 14:00:00 / Янгиликлар

“Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида Бизнесни ривожлантириш банки бошқарув раиси Сахи Аннакличев ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзохид Убайдуллаев томонидан Фарғона туманида олиб борилган ўрганишлар давомида "Ҳосилот" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Мингбоев Роқубжон Асқарович хонадонида ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганиш давомида хонадонда йўлга қўйилган малина кўчатлари етиштириш фаолияти билан яқиндан танишилиб, лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашдаги аҳамияти муҳокама қилинди.
Шунингдек, ушбу йўналишни янада ривожлантириш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш ва давлат томонидан яратилаётган қўллаб-қувватлаш имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.






