“Долзарб 40 кунлик” доирасидаги ишлар ўрганилди
2026-08-01 13:05:00 / Янгиликлар

“Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида Бизнесни ривожлантириш банки бошқарув раиси Сахи Аннакличев ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзохид Убайдуллаев томонидан Фарғона туманининг "Дилкушо", "Саноат" ва "Ҳосилот" маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишлар давомида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича масъуллар билан атрофлича муҳокамалар олиб борилди.
Якунда белгиланган вазифалар ижросини жадаллаштириш, маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



