“Беруний” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
2026-07-31 21:00:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани адлия бўлими бошлиғи Сарварбек Маҳкамов ҳамда Фарғона тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуғаниева томонидан тасдиқланган режа-график асосида “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, оилаларда учраётган муаммоларни барвақт аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда фуқароларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчиларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ–33-сон Фармони, шунингдек ПҚ–1 ва ПҚ–2-сон қарорларининг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилиб, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш борасидаги янги ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳақида маълумотлар етказилди.



