Россиялик инвестор билан истиқболли лойиҳа муҳокама қилинди
2026-07-31 13:35:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов россиялик инвестор, "Медиалидер" хорижий корхонаси раҳбари Бегларян Андраник Юрьевич билан учрашди.
Учрашув давомида туман ҳудудида барча турдаги фастфуд маҳсулотлари учун булочкалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қаратилган инвестиция лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда маҳаллий бозорда сифатли маҳсулотлар улушини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот якунида лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий ва амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилиб, инвесторларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш ҳамда инвестиция лойиҳасини жадаллаштириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.






