Нуроний ҳолидан хабар олинди
2026-07-31 11:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов “Ҳосилот” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган ўрганишлари давомида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида Чимён кўчаси, 7-уйда истиқомат қилувчи, 89 ёшни қарши олган Суйдихон она Отажонова ҳолидан хабар олди.
Ташриф давомида нуронийнинг саломатлиги, яшаш шароити ва кундалик эҳтиёжлари билан яқиндан қизиқилиб, ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш халқимизнинг эзгу қадриятлари ҳамда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.
Суҳбат давомида Суйдихон онага эзгу тилаклар билдирилиб, нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга муносиб эътибор кўрсатиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилиши қайд этилди.



