“Тинчлик” маҳалласида ўрганишлар ўтказилиб, нуроний ҳолидан хабар олинди
2026-07-30 18:25:00 / Янгиликлар

Жорий йилда Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз” деган эзгу ғоя асосида кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан маҳаллаларда байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда ҳудудларни янада обод қилиш мақсадида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” эълон қилинган.
Мазкур ойлик ҳамда “Долзарб 40 кунлик” доирасида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов маҳалла “еттилиги” билан биргаликда “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг Тинчлик ва Давр кўчаларида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганишлар давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, ижтимоий муаммоларни бартараф этиш ҳамда маҳалладаги мавжуд масалаларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, ташриф давомида Давр кўчасида истиқомат қилувчи 103 ёшли нуроний Тожибасар она Қосимова хонадонига ташриф буюрилиб, онахоннинг саломатлиги ва яшаш шароити билан яқиндан қизиқилди.






