“Дилкушо” маҳалласида ободонлаштириш ишлари ва нуроний ҳолидан хабар олинди
2026-07-30 18:25:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда эълон қилинган “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида Фарғона туманида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов “Дилкушо” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллий аҳоли хонадонларида яратилган шароитлар ҳамда ойлик доирасида олиб борилаётган ишлар билан жойига чиққан ҳолда танишди.
Ташриф давомида хонадонлар атрофи, ички йўллар, ариқ-зовурлар, яшил ҳудудлар ва жамоат жойларини ободонлаштириш, ҳудудларни озода сақлаш ҳамда аҳоли учун қулай муҳит яратиш масалалари кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими маҳалла ҳудудидаги Марғилон кўчаси, 265-уйда истиқомат қилувчи 105 ёшли нуроний Майрамхон она Исақова ҳолидан хабар олиб, унинг саломатлиги, яшаш шароити ва эҳтиёжлари билан яқиндан қизиқди.
Нуронийларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш ҳамда маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини изчил давом эттириш устувор вазифалардан бири экани алоҳида таъкидланди.


