Шоҳимардон замонавий туризм марказига айланмоқда
2026-07-24 00:26:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғида Президентимизнинг 2026 йил 12 январдаги **“Фарғона туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”**ги қарори ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этган йиғилишда ҳудуднинг ўзига хос иқлим шароити ва табиий имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда, Шоҳимардонни халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий туризм марказига айлантириш бўйича чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.








