Хотин-қизлар мурожаатлари эътибор марказида
2026-07-21 18:30:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуғаниева томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида хотин-қизлар ва фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа долзарб масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг бир қисми жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинди.



