Фарғона туманида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-07-21 18:00:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан йўлланган 15 та мурожаат кўриб чиқилди. Шундан 3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, 4 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганишни талаб этган 8 та мурожаат ижрога қаратилди ҳамда уларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Мурожаатлар ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.









