Шоҳимардон ҳудудида сел хавфини камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2026-07-21 19:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жорий йилги манзилли дастур ижроси доирасида аҳоли ва ҳудудларни сел ҳамда сув тошқинлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш мақсадида Сўх тумани ва Фарғона туманининг «Шоҳимардон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида сел йўллари, ҳудуддан оқиб ўтувчи сой ва каналларда амалга оширилаётган ўзанларни тозалаш ҳамда қирғоқни мустаҳкамлаш ишлари жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.
Мониторинг якунида масъулларга сел йўлларини ўз вақтида тозалаш, қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини сифатли ташкил этиш, эҳтимолий табиий офатлар хавфини камайтириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.







