“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида қўриқлаш ходимлари малакаси оширилмоқда
2026-07-20 18:00:00 / Янгиликлар

“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Фарғона тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган қўриқлаш ходимлари учун қайта тайёрлаш ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Машғулотлар давомида қўриқлаш хизматини самарали ташкил этиш, таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш, хизмат вазифаларини белгиланган тартибда бажариш ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича назарий ва амалий кўникмалар берилди.









