Вилоят ҳокими ўринбосари Фарғона туманида фуқаролар қабулни ўтказди
2026-07-20 17:40:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Комила Кавлонова Фарғона тумани Халқ қабулхонасида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида 15 нафар фуқаронинг ижтимоий ва бошқа йўналишлардаги мурожаатлари тингланди. Қўшимча ўрганиш талаб этилмаган 9 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларни белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш ҳамда ижросини туман ҳокимлиги масъуллари томонидан қатъий назоратга олиш вазифаси юклатилди.



