Республика ишчи гуруҳи ёш тадбиркор фаолияти билан танишди
2026-07-20 14:00:00 / Янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона туманида ёшларга оид давлат сиёсати ижроси юзасидан олиб борилаётган ўрганишлар доирасида “Миндон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган ёш тадбиркор Боқижонов Жамшидбек Қойилжон ўғлининг фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида тадбиркорнинг иш жараёни, амалга ошираётган лойиҳалари ҳамда эришаётган натижалари билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, ёш тадбиркорга фаолиятини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва бизнесини ривожлантириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.






