Республика ишчи гуруҳи “Обод” маҳалласи ёшлари билан учрашди
2026-07-20 13:30:00 / Янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Фарғона туманида олиб борилаётган ўрганишлар доирасида “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари билан бевосита мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан илгари сурилган лойиҳа ва таклифлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, мавжуд муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда илгари сурилган таклифларни амалиётга татбиқ этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди ва масъуллар олдига зарур вазифалар қўйилди.




