“Обод” маҳалласида ёшлар билан ишлаш тизими ўрганилди
2026-07-20 13:05:00 / Янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона туманида ёшларга оид давлат сиёсати ижроси юзасидан олиб борилаётган ўрганишлар доирасида “Обод” маҳалласи ёшлар етакчиси Исломжон Муҳаммаджонов фаолияти мисолида ёшлар билан ишлаш тизими бўйича тақдимот ўтказилди.
Тақдимот давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшларга яратилаётган имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланиш ҳамда янги ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ёритилди.
Шунингдек, ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш юзасидан фикр алмашилди.




