Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишилди
2026-07-20 12:30:00 / Янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона туманида ёшларга оид давлат сиёсати ижроси юзасидан олиб борилаётган ўрганишлар доирасида “Ҳосилот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ўрганилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари лойиҳаларни амалга ошириш учун мўлжалланган ҳудудни кўздан кечириб, унинг мавжуд ҳолати ҳамда инфратузилма имкониятлари билан танишдилар.
Шунингдек, маҳалла ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчиси томонидан илгари сурилган таклифлар муҳокама қилиниб, уларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни самарали амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.





