Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг навбатдаги 26-сессияси бўлиб ўтди
2026-07-20 10:20:00 / Мажлислар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг еттинчи чақириқ навбатдаги 26-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда депутатлар томонидан кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилиб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия давомида қуйидаги масалалар муҳокама этилди:
- Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгашига бўшаб қолган 21-Миндон сайлов округи бўйича 1143 ва 1144-сонли сайлов участка комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш;
- Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгашига бўшаб қолган 21-Миндон сайлов округи бўйича депутатлик ўрнига сайловни молиялаштириш;
- Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркибига ўзгартиш киритиш.
Сессия ишига Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши раиси Баҳодир Махаммадович Аҳмаджонов раислик қилди.
Сессияда кўриб чиқилган барча масалалар амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


