Фарғона туманида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасидаги бунёдкорлик ишлари давом этмоқда
2026-07-19 21:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида кенг кўламли ҳашар ва ободонлаштириш тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.
Ҳашар тадбирлари давомида туманнинг барча маҳаллаларида зиёратгоҳлар, қабристонлар, кўчалар, ички йўллар, ариқ-зовурлар, жамоат масканлари ва бошқа ҳудудларда кенг кўламли тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудлар бегона ўтлардан тозаланиб, дарахтлар оқланмоқда, маиший чиқиндилар олиб чиқилиб, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур хайрли тадбирларда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик фаол иштирок этиб, маҳаллаларни янада кўркам ва файзли масканга айлантириш йўлида муносиб ҳисса қўшмоқда.
Туманнинг барча ҳудудларида давом этаётган ободонлаштириш ишлари аҳоли ўртасида бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш ҳамда фуқаролар учун қулай, озода ва обод яшаш муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.



