Фарғона туманида ободонлаштириш ва ҳашар ишлари кенг кўламда давом этмоқда
2026-07-19 20:30:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида кенг кўламли ҳашар ва ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Тадбирлар маҳаллаларни янада обод қилиш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда фуқаролар учун қулай ва озода яшаш муҳитини яратишга қаратилган.
Ҳашарлар давомида туманнинг барча маҳаллаларида зиёратгоҳлар, қабристонлар, кўчалар, ички йўллар, ариқ-зовурлар, жамоат масканлари ва бошқа ҳудудларда тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудлар бегона ўтлардан тозаланиб, дарахтлар оқланмоқда, чиқиндилар олиб чиқилиб, атроф-муҳитнинг тозалиги таъминланмоқда.
Мазкур хайрли тадбирларда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик фаол иштирок этиб, маҳаллаларни янада обод ва файзли масканга айлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.



