Фарғона туманида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида ҳашар ишлари давом этмоқда
2026-07-19 20:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида кенг кўламли ҳашар ва ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Ҳашар тадбирлари давомида туманнинг барча маҳаллаларида зиёратгоҳлар, қабристонлар, кўчалар, ички йўллар, ариқ-зовурлар, жамоат масканлари ва бошқа ҳудудларда кенг кўламли тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳудудлар бегона ўтлардан тозаланиб, дарахтлар оқланмоқда, чиқиндилар олиб чиқилиб, атроф-муҳитнинг озодалиги таъминланмоқда.
Мазкур хайрли тадбирларда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик фаол иштирок этиб, маҳаллаларни янада обод ва файзли масканга айлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Ободонлаштириш ва ҳашар ишлари туманнинг барча ҳудудларида давом эттирилиб, аҳоли учун янада қулай, озода ва обод яшаш муҳитини яратишга қаратилган эзгу ташаббуслар изчил амалга оширилмоқда.


