Фарғона туманида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар кучайтирилди
2026-07-19 09:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан аномал иссиқ об-ҳаво шароитида ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида профилактик ўрганишлар олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида масъулларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, эҳтимолий ёнғин хавфини бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш, шунингдек, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри ва самарали фойдаланиш тартиби амалий машғулотлар орқали тушунтирилмоқда.
Шунингдек, аномал иссиқ даврида ёнғин хавфини камайтириш мақсадида бозорлар маъмурияти билан ҳамкорликда профилактик чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, бозорлар фаолияти якунлангач, электр тармоқлари маъмурияти вакиллари иштирокида асосий электр таъминоти манбаидан узиб қўйилиши таъминланмоқда.









