Хитой компанияси билан замонавий бўёқ ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокама қилинди
2026-07-18 22:10:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо шўъбаси бошлиғи Акбаржон Ахроров Хитой Халқ Республикасига амалга ошираётган хизмат сафари доирасида Шинжон-Уйғур Автоном Райони Баинголин Мўғул Автоном Округида фаолият юритувчи "Xinjiang Yongkun Cooling" Co., Ltd. компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида компаниянинг ташқи ва ички фасадлар учун замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган бўёқ маҳсулотлари ҳамда ушбу йўналишдаги илғор ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишилди.
Мулоқот чоғида мазкур ишлаб чиқариш лойиҳаларини туман ҳудудида амалга ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва маҳаллий саноатни ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар.




