Хитой компанияси билан қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокама қилинди
2026-07-18 22:10:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо шўъбаси бошлиғи Акбаржон Ахроров Хитой Халқ Республикасига амалга ошираётган хизмат сафари доирасида Шинжон-Уйғур Автоном Райони Баинголин Мўғул Автоном Округида фаолият юритувчи “Bazhou Xinnong Technology Packaging” Co., Ltd. компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида туман ҳудудида замонавий қадоқлаш маҳсулотлари, хусусан, картон қути ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш, илғор технологияларни жорий этиш ҳамда инвестицияларни жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Мулоқот чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий саноат салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.




