Хитойда чорвачилик соҳасидаги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди
2026-07-18 22:10:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо шўъбаси бошлиғи Акбаржон Ахроров Хитой Халқ Республикасига амалга ошираётган хизмат сафари доирасида Шинжон-Уйғур Автоном Райони Баинголин Мўғул Автоном Округида фаолият юритувчи "Hua Ling Niu Ye Bao Zhou Company" раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Фарғона тумани ҳудудида чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш, маҳсулдор наслли чорва бош сонини кўпайтириш ҳамда ушбу йўналишда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва чорвачилик соҳасида замонавий тажрибаларни жорий этиш бўйича фикр алмашдилар.
Учрашув якунида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олинди.




