"Аёллар дафтари"даги хотин-қизлар учун ҳуқуқий тарғибот ва сайёр қабул ўтказилди
2026-07-18 16:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани "Вазиё" маҳалла фуқаролар йиғини биносида Фарғона тумани Адлия бўлими бошлиғи Сарварбек Маҳкамов томонидан Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда "Аёллар дафтари"нинг 4-тоифасида рўйхатда турган хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида иштирокчиларга амалдаги қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмлари, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, алимент ундириш, меҳнат ҳуқуқлари ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган бепул юридик ёрдамдан фойдаланиш тартиби юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ҳар бир мурожаатчи билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, уларни қийнаётган муаммолар атрофлича ўрганилди. Мавжуд масалаларни қонуний ҳал этиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.


