Фарғона туманида “Тиббиёт – коррупциядан холи соҳа” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди
2026-07-17 18:35:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани тиббиёт бирлашмасида “Тиббиёт – коррупциядан холи соҳа” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Тадбир доирасида Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари, малакали шифокорлар иштирокида туман аҳолиси учун бепул тиббий кўриклар ўтказилди.
Шунингдек, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳудуддаги спорт мактаблари томонидан турли спорт мусобақалари ҳамда кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.
Бундан ташқари, тиббиёт ходимлари томонидан ёзнинг иссиқ кунларида тўғри овқатланиш, суюқлик истеъмолини меъёрида ташкил этиш, қуёшнинг зарарли таъсиридан сақланиш ҳамда иссиқ уришининг олдини олиш бўйича фуқароларга зарур тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Мазкур тадбир аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш ҳамда тиббиёт тизимида очиқлик, шаффофлик ва фуқаролар билан самарали мулоқотни таъминлашга қаратилган амалий ишлардан бири бўлди.









