Фарғона туманида “Тиббиёт – коррупциядан холи соҳа” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди
2026-07-17 08:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2026 йил 14 июлдаги 14-09/1787-сонли кўрсатма хати ижроси доирасида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлимлар, оилавий поликлиникалар ҳамда оилавий шифокор пунктлари тиббиёт ходимлари иштирокида “Тиббиёт – коррупциядан холи соҳа” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида соғлиқни сақлаш тизимида коррупциянинг олдини олиш, ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш, ходимларнинг хизмат вазифаларини масъулият билан бажариши ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, иштирокчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди ҳамда тизимда очиқлик, ҳисобдорлик ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан тавсиялар билдирилди.







