Чимён сойидаги чиқиндилар тозаланиб, мурожаат бўйича тезкор чоралар кўрилди
2026-07-16 19:00:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти, Фарғона тумани Чимён МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи сойда чиқиндилар тўпланиб қолгани юзасидан тарқалган мурожаат Фарғона тумани Экология ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан зудлик билан ўрганилди.
Ўрганиш давомида мазкур ҳудудда маиший ва пластик чиқиндилар тўпланиб қолгани аниқланди. Шу муносабат билан масъул ташкилотлар ҳамкорлигида тозалаш ишлари ташкил этилди.
Натижада, Чимён МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи сой чиқиндилардан тўлиқ тозаланиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бефарқ бўлмаган фуқароларга ўз миннатдорлигини билдиради ҳамда экологик ҳуқуқбузарликлар ва шунга ўхшаш ҳолатлар аниқланган тақдирда, ваколатли идораларга ёки ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилишни сўрайди.



