10-Гулистон сайлов округида сессияолди назорат тадбири ўтказилди
2026-07-16 11:05:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Мустафо Йўлдашев ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири Шуҳратжон Раҳимов томонидан 10-Гулистон сайлов округи ҳудудида сессияолди назорат тадбири ўтказилди.
Назорат тадбири давомида "Гулпиён" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаштириш лойиҳасининг амалга оширилиш жараёни ва бажарилган қурилиш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Мазкур лойиҳа "Депутатлар ташаббуси" танловида ғолиб деб топилган бўлиб, уни амалга ошириш учун 1 миллиард 647,7 миллион сўм маблағ ажратилган. Айни пайтда лойиҳа доирасидаги қурилиш ишлари тўлиқ якунланган.
Ўрганиш якунида амалга оширилган ишларнинг сифати кўздан кечирилиб, аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли хулосалар шакллантирилди. Назорат тадбири натижаларини Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳокама қилиш белгилаб олинди.



