"Гулпиён" маҳалласида ёшларга оид давлат сиёсати ижроси ўрганилди
2026-07-16 08:00:00 / Очиқ мулоқотлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг 10-Гулистон сайлов округи депутати Мустафо Йўлдашев ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири Шуҳратжон Раҳимов томонидан "Гулпиён" маҳалласида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ–406-сон Қонуни ижроси юзасидан назорат тадбири ўтказилди.
Назорат тадбири давомида маҳаллада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича ўрганилди. Хусусан, ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, таълимга қамровини кенгайтириш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда бандлигини таъминлаш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, “Беш ташаббус” доирасида ташкил этилган тўгараклар фаолияти, ёшларнинг спорт, маданият, санъат, китобхонлик ва ахборот технологияларига қизиқишини ошириш борасидаги ишлар кўздан кечирилди. Эришилган натижалар билан бир қаторда мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳам муҳокама қилинди.
Тадбир давомида маҳалла фаоллари ҳамда масъул мутасаддилар билан мулоқот ўтказилиб, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўрганиш якунида аниқланган ҳолатлар бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилиб, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш ҳамда давлат дастурлари ва лойиҳалари ижросини сифатли ташкил этиш юзасидан зарур вазифалар белгилаб олинди.


