Яшил энергетика – фаровон ҳаёт ва барқарор тараққиёт пойдевори
2026-07-15 09:00:00 / Янгиликлар

Юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда "яшил иқтисодиёт" тамойилларини ҳаётга изчил татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг амалий самарасини бермоқда.
Бугунги кунда аҳоли томонидан қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатишга бўлган қизиқиш тобора ортиб, экологик тоза энергиядан фойдаланиш ҳаёт тарзининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.
Фарғона туманининг "Саткак" маҳалла фуқаролар йиғини, Янги Марғилон кўчаси, 67-уйда истиқомат қилувчи Солижон Тўғунов ҳам ана шундай ташаббускор фуқаролардан бири бўлиб, ўз хонадонида 49 кВт қувватга эга замонавий қуёш фотоэлектр станциясини ишга туширди.
Мазкур лойиҳа орқали хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи муқобил энергия манбаси ҳисобидан таъминланмоқда. Шу билан бирга, ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини умумий электр тармоғига узатиш имконияти яратилгани энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, электр харажатларини камайтириш ҳамда қўшимча даромад олишга хизмат қилмоқда.
Қуёш фотоэлектр станциясини электр тармоғига улаш жараёнида мутахассислар томонидан зарур техник кўмак кўрсатилди. Тизимни амалдаги техник талаблар асосида улаш, хавфсиз эксплуатация қилиш ва барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан амалий тавсиялар берилди.


