Дебитор қарздорликни камайтириш бўйича амалий тадбирлар давом этмоқда
2026-07-14 22:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани прокуратураси, туман ҳокимлиги ҳамда Мажбурий ижро бюроси ҳамкорлигида электр энергияси ва табиий газ бўйича дебитор қарздорликни камайтириш, тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган амалий тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Тадбирлар давомида қарздор истеъмолчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишнинг аҳамияти юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, қарздорликни қисқартириш, тўлов интизомини таъминлаш ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни тарғиб этиш бўйича назорат ишлари масъул идоралар ҳамкорлигида давом эттирилмоқда.


