Экспортёр тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
2026-07-14 10:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов ҳамда ҳоким ўринбосари Акбаржон Ахроров томонидан туманда фаолият юритаётган экспортёр тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида жорий йилнинг ўтган олти ойи якунлари бўйича экспорт кўрсаткичлари ва амалга оширилган лойиҳалар таҳлил қилиниб, эришилган натижалар ҳамда мавжуд имкониятлар муҳокама этилди.
Шунингдек, экспорт ҳажмини янада ошириш, янги ташқи бозорларга чиқиш, экспортёр корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.
Йиғилиш якунида экспорт салоҳиятини юксалтириш ва белгиланган кўрсаткичларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.






